Коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари камайди. Бироқ «омикрон»нинг субварианти тез тарқалмоқда

Иллюстратив фото
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ўтган ҳафтада Ер юзи бўйича қарийб 2,9 миллион кишига COVID-19 ташхиси қўйилди. Улардан 11,1 мингдан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Ушбу таҳлиллар 2-8 январь кунлари касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 12 фоизга камайганини тасдиқлайди.
Вируслар тарқалишининг сезиларли пасайиши Европа (-36 фоиз), Жануби-Шарқий Осиё (-27 фоиз) ва Африка (-23 фоиз) минтақаси мамлакатларида қайд этилди.
Ўлим кўрсаткичлари эса асосан Африка (-53 фоиз), Европа (-34 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиёда (-19 фоиз) камайди.
Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси давлатларида эса аксинча — коронавирус қурбонлари сони 31 фоизга ошди.
Ўтган ҳафтада энг кўп касалланишлар Япония, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой ва Бразилияда рўйхатга олинган.
Энг кўп беморлар ўлими АҚШ, Япония, Бразилия, Хитой, Франция давлатларда аниқланган.
Камайиш кўрсаткичларига қарамай, ЖССТ дунё бўйлаб «омикрон»нинг янги — ХББ.1.5 субварианти тез суръатларда тарқалаётгани боис аҳолига COVID-19га қарши тўлиқ босқичларда ва бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
- Бухорода Кушон даврига оид девор қолдиқлари топилди
- Қатар Давлати Амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
- Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво массалари кириб келмоқда
- Китоблар — тафаккур чашмаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг