Коронавирусдан касалланиш ҳолатлари ошмоқда

10:34 15 Октябр 2021 Жамият
218 0

Кеча юртимизда 451 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу кўрсаткич биргина Тошкент шаҳрида 190 нафарни ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шу йил 14 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 180162 нафарни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, касалликдан соғайганлар жами 175996 (+425) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1283 нафарга етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?