Коронавирус туфайли Гонконгда таътил 16 мартгача узайтирилди

Фото: «РИА Новости»
Гонконг ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли мактаблардаги таътилни 16 мартгача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Таълим масалалари бўйича Гонконг администрацияси котиби Ян Жуньсюн маълум қилган.
Аввалроқ, Гонконг администрацияси раҳбари Кэрри Лэм таътил камида 2 мартгача давом этиши, аммо вазиятнинг қалтислигига қараб зарур бўлса, узайтирилишини айтганди.
Ян Жуньсюннинг таъкидлашича, ҳукумат мактабдаги нормал ўқув фаолиятини имкон қадар тезроқ қайта тиклаш учун барча имкониятларни ишга солади, аммо ўқитувчи ва ўқувчиларнинг хавфсизлиги ҳамда соғлиғини таъминлашнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда янги ўқув чораги бошланишига тайёргарлик кўриш ва зарур шарт-шароитлар яратиш керак.
Шунингдек, агар ўқувчилар материкда ёки бошқа мамлакатларда бўлса, уларнинг Гонконгга қайтишига зарурат йўқлигини, Гонконгда яшайдиганлар эса имкон қадар уйдан камроқ чиқиши ва кўп одамлар тўпланувчи жойлардан узоқ бўлиши кераклигини қўшимча қилган.
У буларнинг барчаси мактаб ва боғчалар дам олиши кераклигини англатмаслигини, барчага тезроқ онлайн таълимга ўтиш тавсия этилишини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг