Коронавирус туфайли дунёда ўртача умр кўриш неча йилга қисқаргани очиқланди
ЖССТнинг маълум қилишича, COVID-19 пандемияси туфайли 2019-2021 йиллар оралиғида ўртача умр кўриш 1,8 йилга қисқарган.
Унга кўра, COVID-19 пандемияси туғилиш ва соғлом умр кўриш давомийлигининг прогрессив ўсиши тенденциясини салбий томонга ўзгартирган. Яъни ўртача умр кўришнинг ўн йиллик ўсиши пандемия туфайли 1,8 йилга қисқариб, 2012 йилдаги кўрсаткичлар даражасига қайтган. Ўз навбатида, соғлом умр кўриш кўрсаткичи 1,5 йилга қисқариб, 61,9 ёшни ташкил этмоқда, бу ҳам 2012 йилдаги рақамларга тўғри келади.
Коронавирусдан энг кўп зарар кўрган минтақалар Америка ва Жануби-Шарқий Осиё бўлиб, бу ҳудудларда юқоридаги кўрсаткичлар 2019 йилдан 2021 йилгача мос равишда 3 ва 2,5 йилга камайган. Шу билан бирга, Ғарбий Тинч океани минтақасида пандемиянинг умр кўриш давомийлиги ва соғлом ҳаётга таъсири сезиларли даражада камроқ бўлгани қайд этилган (пасайиш мос равишда 0,1 ва 0,2 йилни ташкил этди).
«Бу кўрсаткичлар жаҳон ҳамжамиятини тараққиёт даражаси кутилганидан кўра мўрт бўлиши мумкинлигини эслашга чақирди. Чунки атиги икки йил ичида COVID -19 пандемияси ўртача умр кўришнинг ўн йиллик ўсишига нуқта қўйди», дейди ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус.
Ташкилот раҳбарининг таъкидлашича, бу факт пандемияга қарши кураш бўйича янги келишувни ишлаб чиқиш муҳимлигини кўрсатади. Бу нафақат глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, соғлиқни сақлашга узоқ муддатли инвестицияларни йўналтириш ва мамлакатлар ўртасидаги тенгликни таъминлашни талаб қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг