Коронавирус, саратон, ақлдан озиш ва аритмия — бутун дунё АҚШ президентининг соғлиғини муҳокама қилмоқда

01:31 22 Июль 2022 Дунё
2131 0

Фото: AP

АҚШ президенти Жо Байден коронавирусга қарши тўлиқ эмланганига қармай, унинг «COVID-19» тести ижобий чиқди.

Кеча Оқ уй матбуот хизмати ходими Карин Жан-Пьер АҚШ президенти Жо Байденда «COVID-19» тести ижобий чиққанини маълум қилди. Оқ уй Америка раҳбари тўлиқ эмланганини таъкидлаб, Байден касалликни қаерда юқтирганига аниқлик киритмади.

«Президент Байден тўлиқ эмланган ва касалликнинг жуда енгил аломатларни бошдан кечирмоқда», дейилади Оқ уй баёноти.

Байден Оқ уйда изоляция қилинган. Шу билан бирга у ўз вазифаларини масофадан туриб бажаришда давом этади. Хусусан, тест салбий натижа кўрсатмагунча телефон ва Zооm орқали режалаштирилган барча учрашувларда иштирок этади.

Сиёсатчига касалликнинг оғир хавфи остида қўлланиладиган дори буюрилган

Сиёсатчи вирусга қарши курашувчи «Paxlovid» препаратини қабул қила бошлаган. АҚШ тиббий регуляторининг веб-сайтида препарат касалликнинг оғир хавфи юқори бўлганида буюрилиши кўрсатилган.

Вирусолог Александр Бутенконинг фикрича, АҚШ президентига ҳеч нарса таҳдид солмайди. У ҳозирда бутун дунё бўйлаб тарқалган «Омикрон» штаммининг енгил турларидан бири билан касалланган. Ушбу инфекция ҳатто бундай кекса ёшда ҳам хавфсиз тарзда ўтади. Маълумот учун айтиб ўтамиз, АҚШ президенти ҳозирда 79 ёшда.

Бир кун олдин АҚШ президенти саратон касаллигига чалинганини маълум қилган эди

Америка раҳбари «COVID-19» тасдиқланишидан бир кун олдин саратонга чалинганини тан олганди. Иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этишга бағишланган йиғилишда Байден кўплаб ватандошлари сингари у ҳам атроф-муҳит ифлосланиши туфайли саратон касаллигига чалинганини айтди. Президент Делавер штатидаги Клеймонт шаҳрида ўсган ва у ерда кўплаб нефтни қайта ишлаш заводлари жойлашган.

Оқ уй тезда Байден лавозимга киришишдан олдин, ундан меланома бўлмаган теридаги ўсмалар олиб ташланганига аниқлик киритди.

ОАВ Байденнинг ақлдан озиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор хабар беришган

Ижтимоий тармоқ ва матбуотда АҚШ президентининг кўплаб касалликлари ҳақида мунтазам равишда хабарлар пайдо бўлади.

Шундай қилиб, 2021 йил 25 ноябрда унинг шахсий шифокори Кевин О'Коннор президентдан қувурли аденома олиб ташланганини айтган эди. Бу хавфли ўсма бўлиб, потенциал саратон олди ҳисобланади. Аммо шифокорга кўра, бу президентга махсус терапия керак дегани эмас.

О'Коннорнинг сўзларига кўра, Байден атриал фибрилация, гиперлипидемия (қонда ёғ миқдорининг ошиши), гастроэзофагиал рефлюкс, мавсумий аллергия, оёқларнинг енгил нейропатиясидан азият чекади. Лекин шунга қарамай, айни пайтда «соғлом ва бақувват одам». ҳисобланади ва давлат раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажара олади. Бироқ, ҳамкасблари О'Коннорнинг фикрига қўшилмайди.

«Америка Қўшма Штатлари Президентининг заиф, қариган, ақлдан озган чол эканлиги миллий фожиадир», дейди шифокор Кристофер Ж. Бейкер.

Доктор Кристофер Ж. Бейкер, агар Байден қайта сайланса, иккинчи муддатга қадар яшамаслиги мумкин, деган фикрда.

Мутахассиснинг фикрича, президентда ақл заифлиги ривожланиб бормоқда ва атрофидагилар унга ишорали карточкалар бериб, буни яшириши тобора қийинлашмоқда. Ўртача, деманс* билан касалланган одам ташхисдан кейин тўрт йилдан бир оз кўпроқ яшаши мумкин.

Кристофер Ж. Бейкер, Америка ассоциацияси ва нейрохирурглар конгресси аъзоси, мия томирлари ва нейрохирургияни ўрганишдаги ютуқлари учун мукофотлар совриндори, мия шикастланишларини ўрганиш бўйича мутахассис.

АҚШ Президентининг рейтинги кейин тушиб кетмоқда

20 июль куни америкаликларнинг атиги 36 фоизи Байденнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. Бу эса 19 ой ичида энг паст кўрсаткичдир. Бир ҳафта давомида сиёсатчи уч фоиз қўллаб-қувватловдан маҳрум бўлди. Қирқ йилликдаги энг юқори даражага етган инфляциянинг назоратсиз ўсиши, шунингдек, озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошиши туфайли президент овозларни йўқотмоқда.

Бундан ташқари, Байденнинг айрим баёнотлари ташқи сиёсатга ҳам таъсир қилмоқда. Унинг Тайванни ҳимоя қилиш ҳақидаги сўзлари туфайли Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашди.

Сиёсатчининг Саудия Арабистонига ташрифи ҳам муваффақиятсиз тугагани айтилмоқда. У валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга «The Washington Post» журналисти Жамол Қошиқчи ўлдирилишини эслатган. Аввалроқ, Байден бин Салмон буйруқни шахсан берганини даъво қилган эди.

Деманс* — хотира бузилиши, ақлдан озиш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер