Коронавирус: кунлик касалланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берилди

10:25 15 Сентябр 2021 Жамият
298 0

Кеча юртимизда коронавирус билан касалланганлар сони яна 600 нафардан ошди, 5 нафар бемор вафот этди.

 14 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 166025 (+604) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 20 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 15 нафари Жиззах вилоятида,
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 16 нафари Наманган вилоятида,
  • 51 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 17 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 12 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 54 нафари Фарғона вилоятида,
  • 20 нафари Хоразм вилоятида,
  • 126 нафари Тошкент вилоятида,

221 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида: 
Қорақалпоғистон Республикасида 71 нафар,
Бухоро вилоятида 20 нафар,
Жиззах вилоятида 25 нафар, 
Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
Навоий вилоятида 14 нафар,
Наманган вилоятида 23 нафар,
Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
Фарғона вилоятида 28 нафар,
Хоразм вилоятида 26 нафар,
Тошкент вилоятида 123 нафар,
Тошкент шаҳрида 263 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 158377 (+618) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1169 нафарни ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?