Коронавирус: кеча юртимизда яна 16 нафар кишида касаллик аниқланди

13:11 20 Август 2022 Жамият
269 0

Фото: Архив сурат

2022 йил 19 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243654 (+16) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

1 нафари Наманган вилоятида,

2 нафари Сурхондарё вилоятида,

2 нафари Хоразм вилоятида,

2 нафари Тошкент вилоятида,

7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида

Бухоро вилоятида 6 нафар,

Навоий вилоятида 3 нафар,

Наманган вилоятида 4 нафар,

Сирдарё вилоятида 6 нафар,

Хоразм вилоятида 5 нафар,

Тошкент вилоятида 3 нафар,

Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 241439 (+52) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?