Коронавирус энди янги аломатлар билан намоён бўлмоқда

17:03 19 Июль 2022 Жамият
493 0

Фото: Иллюстратив фото

ЖССТ махсус вакили Девид Набарро айни пайтда томоқ ва бош оғриғи ҳамда бурун битиши янги мутацияларнинг етакчи аломатлари сифатида намоён бўлаётганини қайд этди.

Энди иситма ёки ҳид ва таъм билиш қобилиятининг йўқолиши коронавирус инфекциясига хос асосий белгилар эмас.

«Ҳозир СOVID-19 жуда «ақлли» вирусга айланмоқда. Шу сабабли унда инсон иммунитетига «чап бериш» хусусияти ривожланяпти. Бу эса касалланишлар сони ортишига хизмат қиляпти».

Шунга қарамай, мутахассислар коронавирусга қарши вакциналар янги мутацияларнинг беморларда енгил ва асоратсиз ўтишини таъминлайди, деган фикрда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер