Коронавирус экология учун фойдали?!

12:24 02 Март 2020 Дунё
1664 0

Фото: www.google.com

Хитойда тарқалган коронавирус эпидемиясининг фойдали жиҳатлари аниқланди, деб хабар бермоқда NASA коинот агентлиги. NASA маълумотларига кўра, Ухан шаҳри осмони кутилмаганда жуда тоза кўриниш олган.

NASAнинг хабар қилишича, гарчи бу чора-тадбирлар иқтисодий жиҳатдан зарар келтирган бўлса-да, экологик жиҳатдан жуда катта фойдага сабаб бўлган. “Биз биринчи бор атмосфера бу қадар тоза кўриниш олганига гувоҳ бўлдик — дейилади NASA баёнотида.

Қайд этилишича, аввалига фақат Ухан шаҳри осмони тозалана бошлаган. Кейинчалик атрофда ҳам карантин ҳолати жорий этилгач, атмосферага чиқаётган зарарли тутунлар 10-30 фоизга камайган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрь ойида касаллик тарқагач, Хитой ҳукумати карантин жорий этди. Натижада кўплаб завод ва фабрикалар фаолияти тўхтатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?