Коронавирус: Дунёда вазият қандай?

12:21 01 Июль 2021 Дунё
917 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 181 миллион 521 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 937 мингдан зиёд киши вафот этган.

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 337 163 янги ҳолати аниқланди. 6 617 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 182 миллион 204 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 947 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,317 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,362 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (18,448 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,662 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Россия (5,514 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 18 442, Ҳиндистонда 45 951, Бразилияда 27 804, Францияда 1 104, Россияда эса 21 042 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 191 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?