Корхоналарда қазиб ва ишлаб чиқариш бўйича штаблар 24 соатлик навбатчиликда ишини давом эттирмоқда

13:36 27 Январь 2023 Жамият
565 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов маълум қилди.

26 январь куни электр станциялар орқали 229 млн 300 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Республика истеъмолчиларига 226 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилди.

Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга 148 млн куб метр табиий газ ва 2100 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ҳозирда ҳудудларда 3 400 тонна суюлтирилган газ ҳамда 23 500 дона газ баллонлари захираси мавжуд.

Аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 3 минг 800 тонна кўмир ҳудудлардаги омборларга ортиб юборилди.

Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда штаблар тузилган, 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.

Ҳудудларда электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида юзага келган носозликлар бартараф этиб борилмоқда.

Зарур чора сифатида республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида бир ярим соатдан икки соатгача чекловлар киритилди.

Кўрилган чоралар натижасида электр тармоқларида юзага келган носозликларнинг 96 фоизини бартараф этишга эришилди.

Газ тармоқларида табиий газ босими кўтарилиши натижаси 1 кунда 46 та маҳалладаги 4 805 та хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланди.

Бугунги кунда Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро ва Жиззах вилоятларининг айрим хонадонларида газ босимини меъёрга келтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Газ тармоқларида содир бўлаётган аварияларни бартараф этиш ишлари истеъмолчиларни олдиндан огоҳлантирган ҳолда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотларининг масъул ходимлари ҳудудларга сафарбар этилган бўлиб, истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган ва кузатилаётган носозликларни бартараф этиш мақсадида электр ва газ таъминоти корхоналарида туну-кун ишлайдиган 1 000 дан ортиқ махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, улар жойларда муаммолар тезкорлик билан бартараф этилишини таъминламоқдалар.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер