Кореянинг "DHMC" ташкилоти билан меморандум имзоланди

15:06 26 Сентябр 2022 Жамият
230 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегацияси Корея Республикасида бўлиб тургани ҳақида хабар берилган эди.

Делегация аъзолари кемасозлик билан шуғулланувчи "DHMC" ташкилоти раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Корея Республикасининг "DHMC" ташкилоти билан оғир саноатда Ўзбекистон фуқароларини вақтинча меҳнат фаолиятига жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Айни пайтда мазкур ташкилотда ишлаётган 20 нафарга яқин ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан ҳам учрашув ўтказилди. Уларнинг яшаш ва иш шароитлари билан танишилди, муаммолари ўрганилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер