Кореяда ишлаш истагида бўлганлар учун 14 мартдан 7 апрелга қадар EPS-Topik тест имтиҳони бўлиб ўтади

19:25 13 Март 2023 Жамият
2505 0

Фото: Архив сурат

2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш мақсадида жорий йил 6-9 февраль кунлари labormigration дастурий мажмуасида 24 942 нафар номзод рўйхатдан ўтган.

Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан номзодларнинг 9 000 нафари учун корейс тилидан EPS-Topik тест имтиҳони жорий йил 14 мартдан 7 апрелгача бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтган қолган номзодлар учун ўтказиладиган тест имтиҳони тўғрисида қўшимча маълум қилинади.

Имтиҳон Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Лутфикор кўчаси 33-уйда ўтказилади.

Номзодлардан қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар талаб этилади:

Биринчиси, хорижга чиқиш паспорти;

Иккинчиси, 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли ва рангли 2 дона фотосурат.

Номзодлар рўйхати labormigration дастурий мажмуасида эълон қилинган.

Шу билан бирга, имтиҳонда иштирок этувчи номзодларни огоҳлантириб ўтамиз.

1. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган номзодлар имтиҳонга киритилмайди.

2. Номзодлар имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим.

3. Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати шартларига кўра, EPS-Topik тест имтиҳони такрор ёки қайта аппеляция тарзида ўтказилмайди.

5. Электрон воситалар, хусусан, мобил телефон, электрон соат, шпаргалка кабилардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

6. Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларига мувофиқ, EPS-Topik тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида тестда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Имтиҳон вақтидаги ҳар бир ножўя ҳаракатлар видеокузатув камераси орқали аниқланиб борилади.

Имтиҳон ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий ахборот каналлари орқали тақдим этилаётган маълумотлардан бошқа хабарларга ишонмаслик, воситачи шахслар «хизматлари»дан фойдаланмаслик, турли тўловларни амалга оширмаслик сўралади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?