Корея телеканали ижодкорлари юртимизда Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда

15:58 07 Август 2022 Жамият
592 0

«EBS1» телеканали ижодий гуруҳи «Ўзбекистон – ширин ҳислар мамлакати» номли навбатдаги сонини тасвирга олмоқда.

Мазкур сонда Ўзбекистоннинг кўзга кўринган масканлари, ўзбек халқининг миллий таомлари, меъморий ёдгорликлари, маданияти ва анъаналари ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳужжатли фильмни жорий йилнинг сентябрь ойида эфирда намойиш этиш мўлжалланган.

Таъкидлаш керакки, ижодий гуруҳнинг Тошкент шаҳридан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятларига ҳам ташрифи режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер