Корея Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

11:00 03 Март 2020 Жамият
967 0

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Элчихонаси ўз веб-сайтида 2020 йил март ойида Сеулдан Тошкентга учадиган авиарейслар жадвалини эълон қилди:

2020 йил 8 март куни – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси;

2020 йил 15 март куни – Корея Республикаси авиакомпанияси;

2020 йил 22 март куни – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси;

2020 йил 29 март куни – Корея Республикаси авиакомпанияси.

Шуни ёдда тутиш керакки, Тошкентга қайтгач йўловчилар пойтахтдан ташқаридаги махсус тайёрланган жойда 14 кун давомида карантинда бўладилар. Тегишли текширувдан ўтганидан кейин яшаш жойига қайтиш учун рухсат берилади.

Aвиачипталар ҳарид қилиш масалалари бўйича +82 2 754-1041  (KORUZBEK AGENCY) телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Элчихона Ўзбекистон фуқароларига саросимага тушмасдан, ватанга қайтишнинг мақсадга мувофиқлигини яна бир бор жиддий ўйлаб кўришни тавсия қилади. Чунки Корея Республикаси Ҳукумати тиббиёт соҳасида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда ва касаллик аниқланган тақдирда чет эл фуқароларига бепул малакали тиббий хизмат кўрсатилишини кафолатлайди.  Шу муносабат билан Жанубий Корея расмий идораларининг вирус тарқалишига қарши курашиш бўйича талабларига қатъий амал қилиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, ижтимоий тадбирларда қатнашмаслик, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўриш зарур.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер