Корея Республикаси Президенти «Янги Ўзбекистон» мажмуасига ташриф буюрди. Фоторепортаж

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Бугун, 13 июнь куни Корея Президенти рафиқаси билан Тошкентга етиб келди. Тошкент халқаро аэропортида мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шундан сўнг Корея Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Мажмуани қисқа кўздан кечириш давомида олий мартабали меҳмонга ушбу меъморий ансамбль мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.
Тадбирни ёритишда иштирок этган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Таэквондочиларимиз клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини 14 та медаль билан тугатишди
- Дуатлон: энг кучлилар маълум бўлди
- Самбо: вакилларимизнинг халқаро турнирдаги муваффақияти
- Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 27 та медалга эга чиқди
- 2025 йилги FIDE Жаҳон рапид ва блиц чемпионати Қатарда ўтказилади
- Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг