Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери расмий ташриф билан Тошкентга келди

20:31 05 Апрель 2021 Сиёсат
546 0

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида юксак мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Кореянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Кан Чже Квон ва бошқа расмийлар кутиб олдилар.

Мартабали меҳмон Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф доирасида пойтахтимиздаги Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйиш маросими, шунингдек, Корея маданияти ва санъати уйи, Миллий болалар тиббиёт марказига ташриф, Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?