Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

15:16 05 Апрель 2021 Сиёсат
426 0

2021 йил 5-7 апрель кунлари Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф буюради.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Корея Пак Бён Сок билан учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф доирасида Корея маданияти ва санъати уйида Корея Республикаси фуқаролари билан учрашув, Тошкент шаҳридаги Миллий болалар тиббиёт марказига ташриф буюриш, «Мустақиллик ва эзгулик» монументига гулчамбар қўйиш, Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?