Корея Республикаси билан яшил технологияларни жорий этиш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди

15:23 01 Ноябрь 2023 Сиёсат
173 0

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков ва Корея Республикасининг Атроф-муҳит вазири Хан Хва Жин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон Корея Республикасини муҳим стратегик ҳамкор сифатида билиши таъкидланди. 

Шунингдек, биохилма-хилликни сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва Орол денгизининг қуриган тубини тиклаш масалалари кўриб чиқилди. Бундан ташқари, 2010 йилда Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланганидан буён икки давлат ўртасида самарали ҳамкорлик ривожланиб бораётгани қайд этилди. 

Учрашув давомида, шунингдек, мазкур йилнинг май ойида Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида экология бўйича доиравий битим имзолангани таъкидланди.

Қолаверса, Ўзбекистонда Global yashil oʻsish instituti (ГГГИ) ваколатхонаси ташкил этилганлиги, Ўзбекистон делегациясининг Пусандаги “Global Green Hub” тадбирларида иштироки алоҳида қайд этилди.

Учрашув давомида “Sejin G&E So., Ltd.» компанияси иштирокида Оҳангаронда маиший чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газидан электр энергия ишлаб чиқариш 
ва Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (КЭИТИ) билан биргаликда чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳалар Ўзбекистонда амалга оширилаётганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Шу билан бирга, маҳаллий ва минтақавий экологик муаммоларни ҳал этиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инновацион ғоялар, амалиёт ва технологияларни жорий этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон ва бутун минтақанинг илмий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган “Green University” — Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг ташкил этилиши ҳақида таъкидланди.

Учрашувда ўзаро манфаатли алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг экология соҳасида амалга оширилаётган ишлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. 

Учрашув мобайнида Ўзбекистон ва Кореянинг экология соҳасида иш юритувчи илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, яшил технологияларни жорий этиш, биохилма-хиллик, Орол ҳудудини ўрганиш ва унинг қуриган тубида дарахт экиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.  

Хан Хва Жин иқлим ўзгариши йўналишида Магистратурада ўқишга ва экология соҳасида қисқа муддатли курсларида Кореяда таълим олишга имконият борлигини таъкидлаб ўтдилар. 

Учрашув якунида Жусипбек Казбеков Хан Хва Жин хонимни Ўзбекистон Республикаси тарихий Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган учта халқаро анжуманга: БМТнинг Чўлланиш бўйича махсус сессияси (CRIK21), Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турлари бўйича Томонлар конференцияси  (COP14) ва Иқлим ўзгариши Форумига таклиф этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер