Корея билан профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш борасида ҳам ҳамкорлик жадаллашади

Фото: Халқ сўзи
Жорий йилнинг 28 март куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Корея таълим вазирлигининг Глобал таълимни режалаштириш Бюроси бош директори Жи Ёнг Пак хоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Дастлаб, томонлар кеча ўтказилган икки мамлакат олий таълим муассасалари ректорларининг илк форумида университетлараро қатор йўналишларда тўғридан тўғри алоқаларни жадаллаштириш борасида музокаралар олиб борилгани ва форум соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим платформа вазифасини ўташини таъкидладилар.
Сўнг Корея билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, Ўзбекистонда корейс тилини ўрганиш ишлари яхши йўлга қўйилганлиги қайд этилиб, ўзбек тилини Кореяда ўргатиш ҳам муҳимлиги таъкидланди. Пак Чи Ёнг хоним мамлакатлар ўртасида олий ва профессионал таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди.
Шунингдек, Корея университетлари фаолиятини Ўзбекистонда кенгайтириш масаласи ҳам муҳокама этилди. Бунда Тошкентдаги Аджу, Инха, Пучон, Корея халқаро университетлари фаолияти ижобий баҳоланди.
И.Абдураҳмонов Кореянинг дуал таълим тизимини ўрганиш ва уни Ўзбекистонга жорий этиш бўйича ўз фикрларини билдирди. Шу билан бирга, ёш олимлар, мутахассисларнинг Кореяда малакасини ошириш масаласи ҳам муҳокама доирасида бўлди.
Корейс тилини ўрганиш бўйича Ўзбекистонга мослаштирилган ўқув дарсликлари ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълумот берилиб, улар тез орада Ўзбекистонга етказилиши айтилди. Ёшларнинг корейс тилини ўрганишга бўлган иштиёқи юқори баҳоланиб, бу Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон олий таълим муассасаларида корейс тилида дарс берадиган ўқитувчилар малакасини ошириш, ёш олимлар ва тадқиқотчиларнинг Корея олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида стажировка ўташига қаратилган дастурларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Тараққиётнинг янги босқичида
- Сиандаги мусулмонлар маҳалласи (Фоторепортаж)
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг