Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Олий Мажлис Сенатининг эллик олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан Фуқаролик процессуал кодекси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Унга кўра кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ўзлари томонидан аҳолига кўрсатилган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат қилишда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, аҳолининг ортиқча оворагарчилигининг олдини олиш ва одил судловни таъминлаш мақсадида Фуқаролик процессуал кодексига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишда аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати қатъий белгилаб қўйилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб судга мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтиришга, шунингдек, одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Муҳокамадан сўнг Қонун маъқулланди.




Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг