Кооператив уйлардан тураржой олиш ва улардан фойдаланиш бўйича аниқ нормалар киритилмоқда — Қонун лойиҳаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.
Халқ вакиллари “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқишмоқда.
Мазкур ҳужжатда биноларни тураржой сифатида таснифлаш, тураржойлар ва нотураржойлар тоифасига ўтказиш, уй-жой фондини ҳисобга олиш ва тураржойларни фонддан чиқариш, давлат уй-жой назорати, хусусий уй-жой фондининг тураржойларидан фойдаланиш ҳамда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасига уй-жой қуриш, кўп хонадонли уйларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш, фуқароларни тураржой билан таъминлаш, уй-жой кооперативларини ташкил этиш ва кооператив уйлардан тураржой олиш ва улардан фойдаланиш бўйича аниқ нормалар киритилмоқда.
Кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши билан уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тўғридан-тўғри амал қилиниши таъминланади. Ўз навбатида, ушбу соҳадаги давлат назорати механизмлари ўрнатилади. Давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартиби янада такомиллаштирилади.
Қонун лойиҳаси билан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган изчил давлат уй-жой сиёсати амалга оширилади.
Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузмаган ҳолда уй-жой соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг