Коня-2021: Еттинчи кун якунига кўра қўлга киритилган медаллар Фоторепортаж

22:45 12 Август 2022 Спорт
619 0

Фото: «Халқ сўзи»

        Ислом бирдамлик ўйинларининг, ортда қолган бир ҳафтасини таҳлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистон спорт делегациясининг кучли учликдан жой олиб турганини кўришимиз мумкин. Жорий йилнинг енг йирик комплекс мусобақасида терма жамоамиз аъзолари еттинчи кунда еттита олтин медалга ега бўлди. Кўпчилик учун кутилмаган ҳолат йенгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш мусобақаларида кузатилди. Унда иштирок етган 15 ёшли самарқандлик Шарифа Давронова 14 м 30 см натижа қайд етди. Бироқ ҳакамлар хатоси туфайли бу натижа инобатга олинмаганди. Бугун ҳакамлар коммисияси терма жамоамиз делегациясининг протести қониқтирди ва олтин медал Шарифага қайтарилди. 15 ёшда бу натижани қайд етган спортчимизнинг кежаги порлоқ.

    Велосопидчиларимиз ҳам иштирокларини медалсиз ўтказишмаяпди. Велошаси мусобақаларида енг яхши натижа кўрсатган Олга Забилиниская олтин медалга сазовар бўлди. У Конъя кўчаларида ўтказилган пойгаларда барча рақибларидан кўра енг яхши натижани қайд етди. Таъкидлаш керак, бу спортчимизнинг ушбу ўйинлардаги иккинчи олтин медалидир.

 Шасига чиққан яна бир спортчимиз Иянина Кускова еса мусобақадаги учинчи кумуш медални қўлга киритди.

Таеквондони 80 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шухрат Салайев финалга қадар йетиб борди. Финалда еса мусобақалар мезбонидан бири Ҳусайн Карталга қарши даянга чиқди. Икки роунд натижасига кўра олтин медални қўлга киритди.

 Босқон улоқтириш бўйича еса йенгил атлетикачимиз Сухроб Хўжайев терма жамоамизга олтин медал тақдим етган бўлса, баландликка сакраш бўйича Сафина Садуллайева барча рақибларидан ўзиб кетди.

Пара йенгил атлетиканинг баландликка сакраш мусобақаларида еса Омадбек Хасанов терма жамоамизга олтин медал олиб келди. Еркин курашчиларимиздан Жаҳонгир Туробов терма жамоамизга олтин медал тақдим етди. Етти кун якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 12 та олтин, 10 кумуш, 8 кумуш жами 40 медални қўлга киритган.

 

«Халқ сўзи»,
Фото: «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер