Конституциявий қонун лойиҳаси — умумхалқ муҳокамасида

22:19 28 Июнь 2022 Жамият
918 0

Фото: Халқ сўзи

Жорий йилнинг 25 июнидан мамлакатимизда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бошланди.

Айни пайтда сенаторлар ва Қонунчилик палатаси депутатлари, сиёсатшунослар ва олимлар томонидан аҳоли кенг қатлами вакиллари иштирокида тадбирлар ташкил этилиб, конституцияга киритилаётган ўзгартишлар моҳияти тушунтирилмоқда.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрида «Ипак йўли» туризм халқаро университетида Халқаро пресс-клуб иштирокида «Менинг Конституциям» мавзусида жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, парламент палаталари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев ва Ғайрат Абдиев йиғилганларга Конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтиргани таъкидланди.

— Халқимиз томонидан билдирилган, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда «Инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак» деган тамойил асосида берган таклифлардан келиб чиққан ҳолда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди, — дейди депутат Н. Ризаев. —  Унда Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддасига 200 дан кўпроқ тузатишлар назарда тутилган.

Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер