Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида фарғоналиклар фаол иштирок этмоқда

Фото: Халқ сўзи
Маълумки, 25 июнь – 5 июль кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округида бўлиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг сайловчилар, электорат вакиллари ва аҳоли ўртасида умумхалқ муҳокамасини ташкил этмоқдалар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Жабборов ўз сайлов округида жойлашган барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ушбу мавзуда учрашув ва мулоқотлар ўтказяпти.
Тадбирларда айтиб ўтилганидек, биринчи ўқишда қабул қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси Бош Қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда.
Юзма-юз мулоқотларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик, суд-ҳуқуқ соҳаси, оила, таълим, тиббиёт, экология каби йўналишларда таклиф этилаётган ўзгартишлар моҳияти ва аҳамияти қизғин муҳокама қилиняпти. Бу борада амалий таклиф-тавсиялар бериляпти.
— Фарғоналиклар Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, кўплаб ташаббусларни илгари сураётгани эътиборга сазовор,-дейди Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Жабборов. — Маҳаллаларда ташкил этилаётган учрашувларда кенг аҳоли қатламига мазкур лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берилиб, ушбу жараёнда ҳар бир асосли таклиф эътиборсиз қолмаслиги тушунтирилмоқда.
Айни кунларда вилоят бўйлаб Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг