Конституциявий комиссия таркибидан кимлар жой олди? (Тўлиқ таркиб)

19:20 20 Май 2022 Сиёсат
887 0

Фото: "Халқ сўзи"

2022 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қўшма мажлисда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишга оид чораларни кўриш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилиб, унинг таркиби ва вазифалари белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия

ТАРКИБИ

САИДОВ Акмал Холматович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д., профессор, академик, комиссия раиси

2. КАМАЛОВ Мурат Каллибекович – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари (Қорақалпоғистон Республикаси)

3. БУРХАНОВ Кутбидин Нукритдинович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси, Тошкент вилояти, комиссия раиси ўринбосари

4. ХАИТОВ Актам Ахмадович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси раиси, и.ф.н. комиссия раиси ўринбосари

5. ҚОДИРОВ Алишер Келдиевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси, комиссия раиси ўринбосари

6. ТОЖИЕВ Одилжон Фотиҳжон ўғли – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси, комиссия матбуот котиби

Йиғма ахборот-таҳлил ишчи гуруҳи

7. РАХМАНКУЛОВ Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, ю.ф.д., профессор, гуруҳ раҳбари

8. ЧЎЛЛИЕВ Шухрат Аскарович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси ўринбосари, Бухоро вилояти

9. ХУСАНОВА Мухтабар Акбаровна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси, ю.ф.н.

10. ХАКИМОВ Рахим Расулжонович – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, ю.ф.д., профессор

11. МИРАКУЛОВ Мирафзал Миродилович – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқ йўналишидаги илмий-техник Кенгаш раиси ўринбосари, ю.ф.д., профессор

12. МУХТОРОВ Нодир Илхомжонович – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи, ю.ф.н.

13. ИСМАИЛОВА Гульноза Сайдиганиходжаевна – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, ю.ф.д.

14. АБИДХЎЖАЕВ Умид Кутпитдинович – Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори, и.ф.д.

Қонунчилик палатаси депутатлари

15. ИНОЯТОВ Улуғбек Илясович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси, п.ф.д., профессор

16. ИБРАГИМОВА Зухра Аметовна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари

17. ГАППОРОВ Хайрилло Лутпиллаевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, к.ф.н.

18. ШИРИНОВ Жаҳонгир Жабборович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси аъзоси, ю.ф.н.

19. НАЗАРОВ Шарофиддин Хакимович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси аъзоси, и.ф.д.

20. САЛИХОВ Эркин Тагирович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси

21. АБДУЛЛАЕВ Илҳом Зоирович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси аъзоси, с.ф.д.

22. БЕКМУРОДОВ Бобур Мансурович – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси

23. ПАК Виктор Николаевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси

24. ЖЎРАЕВ Қодир Асадович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси, с.ф.д.

25. ПОЛВАНОВ Шухрат Тагаймуратович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси

26. ШАДМАНОВ Адхам Хурсанбаевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси

27. КОМПОЛШИК Елена Александровна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси

28. АРИПОВ Даврон Рахимович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси

29. КАРИМОВ Тулкинжон Пайзиевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси, с.ф.н.

30. КУДРАТОВ Иномжон Саттаркулович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси

31. ХУДАЙБЕРДИЕВ Зафар Рахимович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси, и.ф.д.

Сенат аъзолари

32. КАДИРХАНОВА Малика Акбаровна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, Тошкент вилояти

33. ТАЖИЕВ Бахадир Садуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, Хоразм вилояти

34. УМАРОВ Нариман Маджитович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, г-м.ф.н., Президент Фармони

35. АЛИХАНОВ Борий Батирович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, Президент Фармони

36. РАФИКОВ Кудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси, сенатор, Президент Фармони

37. ТУРДИЕВ Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони, Андижон вилояти

38. ХАЛМУРАДОВ Рустам Ибрагимович – Самарканд давлат универсистети ректори, т.ф.д., профессор, сенатор, Самарқанд вилояти

39. АННАКЛИЧЕВА Гулистан Ахмедовна – “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси бош муҳаррири, сенатор, Қорақалпоғистон Республикаси

40. ПАРДАЕВ Нусуратулла Маркаевич – Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, сенатор, Жиззах вилояти

41. НАЖМИДДИНОВ Икромхон Хошимхонович – Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, қ-х. ф.н., сенатор, Наманган вилояти

42. БЎТАЕВА Бахтигул Абрахматовна – Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани 17-умумий ўрта таълим мактаби директори, сенатор, Сурхондарё вилояти

43. АРТУКБАЕВА Хайтхан – Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими масъул раҳбари, сенатор, Сирдарё вилояти

44. ИРКАЕВ Абдурахим Панджиевич – Қарши давлат университети миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти, ф.ф.н., сенатор, Қашқадарё вилояти

45. ОРЗИЕВА Дилбар Адизовна – Кармана тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Янги замон болалалари” оилавий меҳрибонлик уйи тарбиячиси, сенатор, Навоий вилояти

46. МАРУФОВА Гулнора Махмудовна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенатор, Президент Фармони (Фарғона вилояти)

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия таркибига назар ташланса, турли касб ва соҳа эгалари бўлган тажрибали инсонлар қамраб олинганини кўриш мумкин.

Жами 46 нафар аъзо бўлиб, шундан 10 нафари аёл киши. Мос равишда Қонунчилик палатаси депутатларидан 22 нафар, Сенатдан 19 нафар аъзо жалб қилинган. Бу ҳақда Конституциявий комиссия Матбуот котиби хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, партиялар кесимида комиссия таркиби қуйидагича кўриниш олган: ЎзЛиДеП – 7 нафар; МТДП – 6 тнафар; Адолат – 5 нафар; ХДП – 2 нафар; Экопартия – 1 нафар.Комиссия таркибига кирган инсонларинг 1 нафари академик, 12 нафари фан доктори, 9 нафари фан номзоди ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер