Конституциявий ислоҳотлар замирида “Инсон қадри учун” тамойили мужассам

11:03 01 Июль 2022 Жамият
685 0

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлат божхона қўмитасининг Марказий аппарати, шунингдек, видеоконференция тарзида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология маркази, Божхона институти ва божхона постлари ходимлари қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Шавкат Аюпов онлайн тарзда иштирок этди.

Тадбирни очар экан, Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов шу кунларда халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқелик рўй бераётганини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига халқимиз хоҳиш ва истакларидан келиб чиқиб, ўзгартиришлар киритилаётганининг замирида “Инсон қадри учун” тамойили мужассам эканлигини қайд этди.

Тадбирда Шавкат Аюпов мавзу юзасидан йиғилганларга батафсил маъруза ва тақдимотларни ҳавола қилди. Эълон қилинган Конституция лойиҳасига мувофиқ, ҳужжатнинг муқаддима қисми ва 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар, 6 та янги модда киритилиши режалаштирилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси қуйидаги таҳрирда баён қилинмоқда:

“Ҳар ким республикадан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга монеликсиз қайтиш ҳуқуқига эга.”

Мазкур норма билан инсон ҳуқуқларининг янги йўналиши белгилаб берилди. Эндиликда ҳар бир шахснинг божхона чегараси орқали Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг божхона чегараси орқали мамлакатга қайтиш ҳуқуқи конституция даражасида кафолатланмоқда. Шу билан бирга, Конституциямизнинг 36-моддаси билан ҳар ким қонун билан муҳофаза қилинадиган мулкка, шу жумладан интелектуал мулкка бўлган ҳуқуққа эгалиги белгиланмоқда.

Конституция даражасида интелектуал мулкка нисбатан ҳуқуқларнинг эътироф этилиши фуқаролар ва юридик шахсларга тегишли мазкур ҳуқуқларни мустаҳкам кафолатини таъминлайди.

Барчага аъёнки, божхона органлари ҳам ўз ваколатлари доирасида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чораларини кўради.

Эндиликда Ўзбекистон Республикасига божхона чегараси орқали кириб келаётган интелектуал мулк обьектларига нисбатан мул ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг конститутциявий асоси яратилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказилган учрашувдаги Конституциямизнинг 53-моддасига “тадбиркорлар тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олиш ҳуқуқини конституция даражасида белгилаш таклифи билдирилган. Шунингдек, божхона ораганлари томонидан Конституциямизнинг 78 ва123-моддаларига тегишли таклифлар киритилиши таъминланган.

Таъкидланганидек, дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари оқибатлари конституциявий ислоҳотларнинг самарадорлигига қараб ҳар бир давлатнинг ҳаёти ва ривожланиш жараёнларида ўз аксини топади.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда конституциявий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, авваламбор, амалдаги қонунчилик асосларини дунё миқёсида содир бўлаётган ўзгаришларга, замон талабларига мослаштиришни талаб этмоқда.

Маърузачининг таъкидлашича, сўнгги ўн йилликда қайси мамлакатларда конституциявий ўзгаришлар амалга оширилган бўлса, шу давлатларда қонун устуворлиги таъминлангани, жамиятда жамоат назорати кучайгани, ижтимоий адолат тамойиллари самара бергани ҳамда бизнес субъектлари учун иқтисодий эркинлик шароитлари кафолатланганини кўриш мумкин. Натижада аҳолининг манфаатлари биринчи ўринга чиққан.

Тадбирда божхона ходимлари лойиҳа юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер