Конституция ёшлар ҳуқуқлари кафолати бўлмоқда

Давлат жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳияти ёшлар муҳим ўрин тутади. Ёшлар жамият учун «янги қон» вазифасини ўтайди. Янгидан-янги ташаббус-ғояларни илгари суриш, замонавий иш юритиш услубларини жорий қилишда уларнинг нуқтаи назари ва саъй-ҳаракатлари ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Конституциямизда ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, оила қуриш, яшаш жойига эга бўлиш ҳамда ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун шароит яратилиши ҳуқуқий ифодасини топган.
Ҳозирги вақтда юртимизда аҳолининг олтмиш фоизидан ортиғини ташкил этаётган навқирон авлод учун давлат томонидан кенг қамровли тадбирлар ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда.
Ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни жорий этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Йигит-қизларимизнинг бизнес лойиҳалари учун “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури доирасида 719 млрд. сўмлик 4 633 та бизнес лойиҳа амалга оширилган. Ҳудудларда 125 та «Ёшлар меҳнат гузари», 19 та «Ёш тадбиркорлар» коворкинг маркази, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга 1 731 та «Ёшлар уйлари» қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Юртимизда ташкил этилаётган янги-янги боғчалар, мактаблар, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, маданият ва спорт иншоотлари, «Темурбеклар мактаби», «Президент мактаблари», «Ижод мактаблари» деб ном олган мутлақо янги намунадаги таълим масканлари бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган етук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Парламент томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган.
Таълим-тарбия тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди, мактаб таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниб, 11 йиллик умумий ўрта таълим қайта жорий этилди. Вилоятларда янги олий таълим муассасалари, илмий ва ижодий марказлар ташкил этилмоқда. Олий ўқув юртларига қабул квоталари сезиларли даражада кенгайтирилди. Сиртқи ва кечки олий таълим шакллари тикланди. Кейинги уч йил ичида 15 дан ортиқ ривожланган давлатларнинг нуфузли университетлари филиаллари очилди.
Бу даргоҳларда таълим-тарбия олган ёшлар мамлакатимизнинг куч-қудрати, дунёдаги мавқеини оширишга хизмат қилишига ишонамиз.
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати аниқ мақсадларни кўзлаган ҳолда, босқичма-босқич, комплекс чора-тадбирларга асосланган ҳолда изчил давом эттирилмоқда. Конституциямиз ёшлар ҳуқуқлари таъминланишининг асосий кафолати бўлмоқда.
Дилбар Мамаджанова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг