Конор МакГрегор фаолиятидаги энг қийин рақиб ким бўлганини очиқлади 

02:10 03 Ноябрь 2020 Спорт
836 0

Фото: Getty Images

Ирландиялик аралаш яккакураш устаси (ММА) Конор МакГрегор АҚШлик Нейт Диасни фаолиятида дуч келган энг қийин рақиб бўлганини маълум қилди.

Конор МакГрегор ва Нейт Диас шу пайтга икки бор беллашган. Биринчи баҳсда Нейт, иккинчисида Конор ғалаба қозонган.

2018 йил 7 октябрда МакГрегор UFC чемпионлиги учун курашда Ҳабиб Нурмагомедовга имкониятни бой берганди.

МакГрегор сўнгги жангини 2020 йил январь ойида ўтказган ва биринчи раундда АҚШлик Доналд Cэрронени нокаут билан мағлуб этган. 

У навбатдаги беллашувни 2021 йил январида АҚШлик Дастин Порьега қарши ўтказиши керак. Бу спортчилар ўртасида ўтказилган биринчи баҳсда Конор ғалаба қозонган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?