“Конигил” туристик қишлоғида қурилиш ишлари қизғин

15:39 14 Январь 2022 Жамият
222 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд туманидаги “Конигил” туристик қишлоғида сайёҳлар дам олиши, халқ амалий санъати намуналаридан завқ олиши, миллий урф-одатлар, анъаналар билан яқиндан танишиши учун барча шарт-шароит яратилмоқда. Айни дамда бу ерга ташриф буюрган саёҳатчилар ҳудуднинг бетакрор табиатидан баҳра олиши, Сиёб анҳори бўйлаб сайр қилишлари ва миллий ошхона таомларидан татиб кўришлари мумкин.

 

 

Самарқанд вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси маълум қилишича, бугунги кунда “Конигил” туризм қишлоғида лойиҳанинг 2-босқич қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳага кўра, ушбу манзилда 72 та лотлар орқали меҳмонхоналар, уй меҳмонхоналари, савдо расталари, ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги умумий овқатланиш шохобчалари, дам олиш масканлари, узунлиги 2,5 километр бўлган велойўлаклар ва 3,5 километр пиёдалар йўлаги ҳамда бошқа туризм объектлари барпо этилади.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?