Кўнгилларда шодлик ва шукрона

15:05 31 Август 2022 Жамият
444 0

Фото: Халқ сўзи

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги «Катта совур» маҳалласида яшовчи Ўрозхол Авазова ёшлигида олган жароҳати туфайли бора-бора мустақил ҳаракатланиш ва гапириш лаёқатини йўқотди. Имконияти чекланган, оғир ижтимоий аҳволда кун кечираётган бу аёл маҳалланинг «Аёллар дафтари»га киритилгач, унинг дард-у ташвишига қулоқ тутилди, муаммоларини ҳал этишга киришилди. Бу борадаги хайрли ишга «Шўрчидонмаҳсулот» акциядорлик жамияти маъмурияти бош қўшадиган бўлди. Мазкур жамиятнинг ҳомийлиги асосида Ўрозхол Авазованинг эски, нураб қолган турар жойи ўрнига 4 хонали замонавий уй қуриб берилди.

— Инсон қадри улуғланган, орзу-умидлари рўёбга чиқадиган Ватанда яшашдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Опам ночор аҳволда ҳаёт кечириб келаётганди. Маҳалла-кўй, жамоатчилик ғамхўрлиги унинг дарду-ташвишини аритди. Нураб бораётган уйи ўрнига янгиси қурилди, зарур мебель, маиший жиҳозлар билан таъминланди. Меҳр-оқибатли, бағрикенг, саҳоватли юртдошларимиздан миннатдормиз. Албатта, бу сўзларни баён этишга опамнинг имконияти йўқ. Аммо унинг дилидагини, юз-кўзидаги қувончдан барини англаб олиш қийинмас, — дейди Ўрозхолнинг синглиси Сайёра Авазова.

Илҳом Раҳматов,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер