Компьютер ўйинлари хонасидан «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Фарғона шаҳрида 2022 йилнинг 17 ноябрь куни шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган Х.Х бошқараётган компьютер ўйинлари хонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, стол устида турган сигарет қутиси ва ёндиргич остига ёпиштирилган ҳолдаги икки бўлак «гашиш» гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг