Комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар бўйича барча суд жараёнларида иштирок этади

Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари давом этмоқда.
Миллий гвардия ҳамда Бош прокуратура масъулларининг июль ойидаги оммага элон қилган маълумотларида намойишлардаги иштироки учун 516 киши қўлга олингани маълум қилинган эди. Жамоатчиликда қолган шахслар қаерда деган мазмундаги саволлар юзага келди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Мустақил комиссия шуни маълум қиладики, суд жараёнларида 22 нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса, қўлга олинганларнинг 107 нафари Комиссия ташаббуси билан жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиши орқали ўз оиласи бағрига қайтарилган. Қолган шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.
Суд мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг маълум қилишича, суд жараёнлари қонунчиликка мувофиқ ўтказилмоқда.
29 ноябрь кунги суд жараёнларида намойишларга бошчилик қилган Даулетмурат Тажимуратовга нисбатан гувоҳларнинг фикрлари ўрганилмоқда. Комиссия жараёнларни кузатиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг