Коллежга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ доллари олаётган иштихонлик шахс ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Иштихон тумани Азамат МФЙда яшовчи, 1966 йилда туғилган Ҳ. Самарқанд тумани Ўзбек кенти маҳалласида яшовчи С. исмли фуқаронинг жиянини “Автомобиль йўллари коллежи”га ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 400 АҚШ доллари миқдордаги пулларини олаётган вақтида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг