Кўкдаладаги ёнғинда жабр кўрганларнинг оилаларига ёрдам пули берилди
Иллюстратив фото
Кўкдала туманидаги юз берган ёнғинда жабр кўрганларнинг оилаларига ёрдам пуллари ажратилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ёнғинда ҳалок бўлган фуқароларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан, ёнғинда жароҳатланган ва айни дамда даволанишда бўлган фуқароларга эса 50 миллион сўмдан нақд пул кўринишда компенсация тўлаб берилди.
«Ушбу маблағлар туман ҳокими ҳамда ҳокимлик масъуллари иштирокида фуқароларнинг хонадонлари ҳамда даволаниш жойларига олиб бориб берилди», дейилади хабарда.
Бундан ташқари жароҳатланган фуқаролар тўлиқ тузалиб кетгунга қадар малакали шифокорлар уларга бепул тиббий хизмат кўрсатиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 июль куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида йирик ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаронинг ҳалок бўлган.
Аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлашда 3 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг