Кириш тест синовларининг биринчи кун натижалари эълон қилинди — ДТМ

10:12 10 Август 2022 Жамият
4229 0

Фото: Иллюстратив cурат

2022 йил 8 август куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди

8 август куни тест синовларида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин: 

my.dtm.uz сайтининг «Натижани олиш» бўлимидан паспорт церийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

мандат.дтм.уз сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ИД рақамини киритган ҳолда.

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ИД рақамини юборган ҳолда:

@e_dtm_mandatbot

@e_dtm_mandat1bot

@e_dtm_mandat2bot

@e_dtm_mandat3bot

@e_dtm_mandat4bot

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги ҚР-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер