Кинотанқидчи Карим Кадирбаев кинофестиваль доирасида мастер-класс ўтказди

14:36 05 Октябр 2023 Жамият
266 0

Қозоғистонлик таниқли кинотанқидчи Карим Кадирбаев билан Тошкент Халқаро кинофестивалида доирасида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу ижодий учрашувда у кино соҳасида таҳсил олаётган талаба ёшларга Қозоғистондаги комедия жанри ҳақида батафсил маълумотларни бериб ўтди.

Қозоғистонда комедия жанрининг илдизлари 50 йилларга бориб тақалади ва, асосан, у ерда оила мавзуси устувор бўлган. Ҳозирги кунда комедия жанрида суратга олинган энг муваффақиятли фильм Шакен Аймановга тегишли бўлиб, унинг комедияси 1 миллион доллар даромад қилган ва Марказий Осиёда комедия жанри йўналишидаги миллион долларлик бюджетга эга бўлган ягона фильмдир. Кадирбаев шунингдек, Қозоғистонда киноларни молиялаштиришни секин аста хусусий қўлларга ўтаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари кинотанқидчи қозоқ фильмларининг муваффақиятлари, устунликлари ва камчиликларини ҳам ўз нуқтайи назаридан келиб чиқиб, айтиб ўтди. Бир неча ажойиб фильмларнинг миллион долларлаб даромад қилгани ва бунинг учун нималар қилингани борасида ҳам атрофлича маълумотлар берилди. Унинг фикрича, барча кино жанрлари қатори, комедияларда ҳам албатта қадриятлар акс этиши лозим. Бу борада у ўз фикрини қўллаб-қувватлаб қуйидаги фикрларни билдирди: “Қозоғистон кино комедияларида албатта оилавий қадриятлар ёритилади ва унга сақлаб қолишга тарғиб қилинади”.

Ижодий учрашув сўнггида у талаба ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб бериб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер