Кимё ва озиқ-овқат технологияси соҳасида инновацияларнинг аҳамияти

14:51 25 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
553 0

Фото: "Халқ сўзи"

Халқ хўжалиги учун малакали мутахассислар тайёрлашда фаол иштирок этаётган Наманган муҳандислик-технология институтида бўлиб ўтган  халқаро илмий-амалий анжуман айни мавзуга бағишланди. Покистон, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Эрон каби дунёнинг 14 давлатидан келган етакчи олимлар қатнашган анжуманда кимё, озиқ-овқат ҳамда кимёвий технология маҳсулотларини қайта ишлашдаги долзарб муаммоларни ечишда инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти қизғин муҳокама қилинди.

Анжуманда хорижлик олимлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари, ёш тадқиқотчилар ҳамда фан докторларининг қизиқарли маърузалари тингланди. Ўзаро мулоқот ва тажриба алмашинув чоғида Наманган муҳандислик-технология институтида ўқитиш сифати, кимё, озиқ-овқат ҳамда кимёвий технология фани бўйича илмий даражалар берувчи Кенгаш фаолияти йўлга қўйилгани, сўнгги йилларда институт олимлари томонидан яратилган илмий ишланмалар амалиётга фаол тадбиқ қилинаётгани алоҳида эътироф этилди.

Қ. НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?