Кимё фанидан миллий сертификат натижалари эълон қилинди

14:35 12 Июнь 2024 Жамият
2492 0

2024 йил 26 май куни ўтказилган кимё фани бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.

Тест натижалари халқаро методикалардан бири «Раш модели» асосида ҳисобланган бўлиб, 70 баллдан юқори балл тўпланганда А+ даража, 65–69,9 балл А, 60–64,9 балл B+, 55–59,9 балл B, 50–54,9 балл C+, 46–49,9 балл эса C даражали сертификатга эга бўлишади.

Сертификат даражаларига қараб абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида А+, А даража учун тегишли мутахассислик фанидан максимал, B+, B, C+, C учун эса тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл тақдим этилади.

Маълумот учун айтиш мумкинки, кимё фанидан миллий сертификатга эга абитуриент тиббиёт йўналишига ҳужжат топширган бўлса, тўплаган балига кўра, мазкур мутахассислик фани бўйича максимал балл ёки пропорционал балл олиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?