Кимлар бустер доза билан такрорий эмланиши зарур? ЖССТ бу борада ўз тавсияларини берди

13:14 20 Август 2022 Дунё
675 0

Фото: Архив сурат

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши такрорий равишда бустер доза билан биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли қатлами рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра:

ҳомиладор аёллар,

иммунитети заиф кишилар,

қатор сурункали касалликларга чалинган беморлар,

кекса ёшли инсонлар,

шифокорлар кучайтирувчи дозада такрорий вакциналар олиши мақсадга мувофиқ.

ЖССТ экспертлари фикрича, дунё мамлакатлари тўртинчи доза билан эмлаш кампанияси доирасида ушбу «хавф гуруҳи»га алоҳида эътибор қаратиши керак.

Ташкилот хулосасига кўра, иккинчи бустер доза COVID-19нинг оғир шаклларидан ҳимояланиш ёки ундан ўлим даражасини минималлаштириш учун зарур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер