Ким ва қандай амалга ошириши керак? Вазир ўринбосари Президент саволига жавоб бера олмади

15:35 22 Февраль 2021 Сиёсат
1335 0

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида автомобиль йўллари, жамоат транспорти, ичимлик суви ва марказлаштирилган иссиқлик таъминоти каби фуқароларни ташвишга солаётган энг оғриқли масалалар бўйича лойиҳалар билан танишди.

Бу ҳақда «Махсус ракурс» кўрсатуви маълум қилди.

Президент вилоятни тоза ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасига кескин муносабат билдирган. Давлат раҳбари масъуллар томонидан таклиф этилган чора-тадбирларни яхши ишланмаган ва тугалланмаган дея таърифлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари (Сахиб Саифназаров.таҳр.) давлат раҳбарининг сув таъминоти бўйича чораларни ким ва қандай амалга ошириши керак деган саволига жавоб бера олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?