Ким Чен Ин Шимолий Корея коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қозонганини эълон қилди

12:00 11 Август 2022 Дунё
533 0

Фото: STR/KCNA VIA KNS/AFP

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Шимолий Корея коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Шимолий Корея етакчиси «вирусни ўлдириш» кампанияси тугаганини айтди. Қайд этиш жоизки, КХДРда кетма-кет тўртинчи кун COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмади.

Шимолий Кореяда коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати 12 май куни аниқланган эди. Кейин вирус «номаълум иситма» деб номланган. Инфекциянинг энг юқори чўққиси 15 майда, 390 мингдан ортиқ одам ковид билан касалланган пайтда содир бўлди.

КХДРда жами 4,77 миллион киши коронавирус билан касалланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер