Кичик мобил гибрид қуёш фотоэлектр станцияси яратилди

18:02 07 Сентябр 2022 Иқтисодиёт
743 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан қуввати 2 кВт бўлган кичик мобил гибрид қуёш-ёқилғи электр станцияси яратилди.

Ушбу қурилманинг афзаллиги шундаки, у кундуз куни қуёш орқали электр энергияси ишлаб чиқаради, шунингдек, ишлаб чиқарилган электр энергиясини ўзида сақлайди. Қуёш ботган пайтда ёқилғи орқали (бензин, дизель) ҳам электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Қурилма аҳоли хонадонлари, фермер хўжаликлари, олис чўл ҳудудлари, электр тармоғи тортиб борилиши қийин бўлган олис тоғли ҳудудларда электр энергиясидан узлуксиз фойдаланиш имконини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?