Хусусий нотариуслар институти ўзини оқлаяптими?

15:13 24 Ноябрь 2021 Жамият
253 0

Бугун, 24 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида «Нотариуслар фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар» мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, сўнги йилларда нотариат соҳасидаги муҳим ишлар хусусида маълумот беришди.

Таъкидланишича, Президентимизнинг 9 сентябрдаги Фармонига асосан хусусий нотариуслар институти жорий этилди.

Ушбу Фармонга асосан, 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этилган янги тизим қуйидаги дастлабки натижаларни берди:

— нотариуслар сони 7,5 фоизга ошди, натижада 3 мингга яқин фуқаролар иш билан таъминланди;

— давлат нотариал идораларини сақлаш харажатларидан 300 млрд. сўмдан ортиқ давлат маблағлари иқтисод қилинди;

— нотариуслар орасида рақобат шаклланди ва нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилди;

— фуқаро ва ташкилотларнинг нотариатга оид мурожаатлари сони 40 фоизга камайди;

— 14 та идоранинг 20 та тизимлари «Нотариус» электрон ахборот тизими билан интеграция қилиниши натижасида нотариал ҳаракатларни амалга оширишдаги бюрократия ва қоғозбозликлар кескин камайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?