Хуршидбек Алимжонов “Maxsima Stable”да навбатдаги ғалабасини тантана қилди

15:53 21 Июль 2023 Спорт
1118 0

Россияда от спортининг конкурс йўналиши бўйича Евросиё лигасининг энг муҳим турнирларидан бири бўлиб ўтди. “Maxsima Stable” от спорти мажмуасида ўтган мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида иштирок этган Хуршидбек Алимжонов мазкур йўналишда энг яхши натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Беллашувлар давомида спортчимизга “Chempions Ligas” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.

Мусобақадан сўнг чавандозларимиз Чехия пойтахтига йўл олишди. Юртдошларимиз 26-30 июль кунлари Прага мезбонлик қиладиган навбатдаги нуфузли турнирда иштирок этишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер