Хўжаободда 600 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди

«Андижон сув таъминоти» МЧЖ томонидан ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар кўлами тобора ортиб бормоқда. Жумладан, Хўжаобод туманидаги Бешқовoқ, Бахрин, Фақирқишлоқ, Янги Ҳаёт, Карнайчи, Нишоб бўйи МФЙларида 8 км. масофага янги сув қувури тортилиб, 3 та янги сув насоси ўрнатилди. Шунингдек, битта янги қудуқ ковланиб, 30 км. дан зиёд қувурлар тозаланди.
— Олиб борилган ишлар натижасида Хўжаобод тумани ҳудудларини ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи 87 фоизга етди, — дейди «Андижон сув таъминоти» МЧЖ туман бўлими бошлиғи БахтиёржонКомилов. — Қиш мавсумида аҳолига ичимлик сувини узлуксиз етказиб бериш, носозликларни ўз вақтида бартараф этиш борасидаги ишчи гуруҳимиз куну тун хизмат қилмоқда.
Айтиш жоиз, туманда сўнгги кунларнинг ўзида 600 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлашга эришилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг