Ховос туманида ҳайдовчи одам уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетди. Пиёда вафот этди

2021 йил 3 сентябрь куни соат 00:10 ларда Ховос тумани «Соҳибкор» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-376 автомобиль йўлининг 205 км «Қўқон-Жиззах» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган кулранг «Nexia-2» русумли автомашина, Ховос тумани «Соҳибкор» маҳалласи ҳудудида жойлашган карьер ишчисини автоуловнинг олди қисми билан уриб юбориб ЙТҲ содир этган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетиб яширинган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳатларининг оғирлигидан воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув давомида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ушланди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг