Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти йиғилишида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш масаласи кўриб чиқилди

Фото: ССВ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хотин-қизлар бошланғич ташкилотининг йиғилиши ўтказилди. Унда вазирлик масъуллари, тизимда фаолият олиб бораётган аёл ходимлар иштирок этди.
Дастлаб тадбирда вазир ўринбосари Э. Баситханова сўзга чиқиб, йиғилганларга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.
Жумладан, тизимда иш юритаётган ҳар бир ходим, айниқса, хотин-қизлар адолатлилик, ҳалоллик, холислик тамойилларига қатъий риоя қилиши, уларнинг одоб-ахлоқи, муомала ва кийиниш маданияти фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан эканлиги алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Г. Юсупалиева ташкилотнинг келажакдаги режалари, вазифалари ҳамда белгиланган тадбирлар моҳиятига батафсил тўхталиб ўтди.
Йиғилишда, шунингдек вазирлик тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар саломатлигига бўлган эътиборни янада кучайтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ушбу масалалар ташкилот аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг