Хот-дог истеъмоли ва оилаларнинг ажрашиши тақиқланади – «New York Times»

Ким Чен Ин мамлакатда хот-дог истеъмоли ҳамда оилаларнинг ажрашишини тақиқлади. Бу ҳақида «New York Times» нашри хабар берди.
Мамлакатда хот-дог таомларига ғарб маҳсулотлари сифатида қаралади. Ушбу таомни истеъмол қилиш давлатга хиёнат билан тенглаштирилади, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, хот-дог тайёрлаш ва сотишда қўлга тушганлар ҳамда ажрашмоқчи бўлган жуфтликлар ўз айбларини ювишлари учун олти ой давомида меҳнат лагерларига юборилади.
Декабрь ойининг ўзидаёқ юзлаб ажрашмоқчи бўлган фуқаролар бир ойдан олти ойгача меҳнат лагерларига юборилган.
«Меҳнат лагерларида жазо ўтаётган ажрашмоқчи бўлганлар сони 120 дан ортган. Уларнинг 80 нафарга яқини аёллар, 40 нафардан ортиғи эса эркаклардир. Эркаклар аёлларга қараганда қаттиқроқ жазога тортилмоқда», — дейди уч ойлик меҳнат лагерига юборилган аёл ОАВга берган интервьюсида.
Таъкидланишича, бундай тақиқлар ғарб маданиятига қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири бўлди
- ИИВ собиқ раҳбари Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди
- Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- Энергетика вазирлигига ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди
- АҚШда журналист қиз Трампнинг юзига микрофон билан уриб юборди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг