Хорижлик фуқароларга виза тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

16:04 29 Сентябр 2022 Жамият
523 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.М. бошқа бир фуқаро Ю.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 500 АҚШ доллари эвазига унинг танишлари бўлган 3 нафар хориж фуқаросига Ўзбекистон Республикасига кириш визасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, жами 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?